Энг узоғи Исландияда, энг қисқаси Аргентинада


  • 13 Апрель, 2021
  • 353

Шимолий ярим шарда баҳор энди бошланмоқда, жанубда эса баҳор охирига етиб қолди. Рамазон ойида рўза тутиш вақтлари ҳам жанубдан шимолга борган сайин ортмоқда.

Россиянинг Мурманск шаҳрида ва Исландиянинг пойтахти Рейкьявикда имсок (фажр) билан ифтор орасидаги вақт 16 соат 53 дақиқа бўлиб, Норвегиянинг Тромсо шаҳрида 16 соат 52 дақиқани ташкил этади. Рамазоннинг охирги куни бўлмиш 12 майда Мурманск ва Рейкьявикда имсок билан ифтор орасидаги вақт 19 соат 28 дақиқа бўлади. Аргентинанинг Ушуая шаҳрида эса имсок билан ифтор орасидаги вақт 12 соат 12 дақиқадан иборат.

Шимолда яшайдиган мусулмонлар жанубдагиларга нисбатан кўп вақт рўзадор бўлишади.

Қуйида баъзи ўлкалар ва улардаги рўза вақтлари ҳақида маълумот берилган:

Швеция, Стокгольм:    16 соат 3 дақиқа.

Россия, Москва:    15 соат 45 дақиқа

Дания, Копенгаген:    15 соат 45 дақиқа

Германия, Берлин:    15 соат 32 дақиқа

Англия, Лондон:    15 соат 28 дақиқа

Франция, Париж:    15 соат 19 дақиқа

Канада, Торонто:    15 соат 10 дақиқа

Италия, Рим:    15 соат 2 дақиқа

Греция, Афина:    14 соат 46 дақиқа

АҚШ, Вашингтон:    15 соат 14 дақиқа  

Ўзбекистон, Тошкент:    13 соат 15 дақиқа

Қозоғистон, Нур-Султон: 16 соат 19 дақиқа.


Бошқа мақолалар