- 2018-02-03
Сўнгги икки йилда 30 дан ортиқ жуда муҳим шахсларини яширин урушда йўқотган Эронда юқори лавозимли амалдорларнинг хавфсизлигига масъул бўлган генерал Али Насирий Исроил жосуси сифтида айбланиб қўлга олинди.
Сўнгги икки йилда кўплаб муҳим амалдорларнинг портлаш ва суиқасдлар билан ўлдирилган ҳамда стратегик ташкилотларга ҳужумлар юз берган Эронда масъул генерал Исроил жосуси бўлиб чиқди. Эронлик юқори лавозимли амалдорлар хавфсизлигига жавоб берувчи генерал Али Насирийнинг терговда эканлиги ва у билан бирга турли ташкилотлардан ходимларнинг ҳам Исроил жосуслигида айбланиб ҳибсга олинганлиги маълум қилинмоқда. Эронда Ҳусайин Тойиб разведка бошлиғи лавозимидан олиниб, ўрнига Муҳаммад Козимий тайинланди.
Эрон ва Исроил разведкаларининг яширин урушида энг муҳим нуқталарнинг эронлик ядрофизик Муҳсин Фахризода ва инқилоб қўриқчиларининг ташқи ҳарбий амалиётларини бошқарувчи зобит Ҳасан Файёд Худоийнинг ўлдирилиши бўлди. Эрон сўнгги икки йилда 30 дан ортиқ муҳим одамларини йўқотди. Бундан ташқари ўнлаб муассасалари портлаш ва кибер ҳужумларга учради. Исроил разведкаси МОССАД ўлка ичида кучли тўрт қурганди. Чунки бу ҳужумларни узоқдан бошқаришнинг иложи йўқ эди.