Бокудан жиддий огоҳлантириш


  • 9 Августь, 2014
  • 1092

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Мингчевир сув электросатнциясига Арманистон тарафидан қилинадиган ҳар қандай саботаж учун зудлик билан жавоб берилишини, ҳатто керак бўлса Ереванга ракета отиши мумкинлигини хабар берди.

Озарбайжон билан Арманистон орасидаги муносабат борган сари ёмонлашмоқда. Ўтган кунларда икки ўлка орасидаги чегарада юз берган тўқнашувлар натижасида Арманистон чегарага янги аскар тузилмаларини сафарбар қилишни бошлаганди. Арманистоннинг Мингчевир сув электростанциясига ҳужум қилиш эҳтимоли сабабли Озарбайжон Мудофаа вазирлигидан жуда жиддий огоҳлантириш келди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги берган баёнотида армиясининг ҳам ишғол остидаги тупроқлардаги, ҳам Арманистондаги бутун ҳарбий тузилмаларига ракета ёғдириш имконига эга эканлигини таъкидлади.

Тоғли Қорабоғнинг Озарбайжон чегарасига Арманистон кўнгилли аскарларни сафарбар қилмоқда. Июль ойи охиридан бошлаб Арманистон тарафидан ишғол қилинган Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофида аҳвол ёмонлашгани, икки тараф орасида тўқнашувлар майдонга келаётгани ҳамда армия таркибида йўқотишлар борлиги хабар берилганди.


Бошқа мақолалар