Данияда савдо марказида отишма


  • 4 Июль, 2022
  • 133

Даниянинг пойтахти Копенгагендаги савдо марказига уюштирилган қуролли ҳужумда камида уч киши ҳалок бўлиб, кўплаб киши тан жароҳати олган.

Дания пойтахти Копенгагендаги “Field's” номли савдо марказида қуролли ҳужум юз бериб, кўплаб кишилар жароҳат олгани маълум бўлди.

Пойтахт полицияси бошлиғи Серена Томассен маълум қилишича, ҳужумда 22 ёшли Дания ватандоши гумонланиб, қўлга олинган. Унинг ушбу ҳужумдан мақсади ошкор қилинмаган. Полиция теракт версиясини ҳам истисно қилмаяпти.

Гувоҳлар ҳужум қилган шахснинг ов милтиғи билан қуроллангани айтишмоқда.

“Field's” 140 дан ортиқ дўкон ва ресторанларни ўз ичига олган савдо маркази бўлиб, Даниядаги энг йирик кўнгилочар марказ ҳисобланади.


Бошқа мақолалар