Фазодан илк рангли тасвирлар


  • 12 Июль, 2022
  • 53

НАСА Джеймс Уэбб фазо телескопи тарафидан илк рангли тасвирларни эълон қилди. АҚШ президенти Байден “Бугун илк бор фазонинг рангли тасвирларини ҳамда галактикалар қандай пайдо бўлишини кўрамиз” деб баёнот берди. Ердан тахминан 1,5 миллион км узоқда тасвирга олган телескоп фазонинг сирли оламига эшик очди.

НАСАнинг Европа ва Канада фазо агентликлари билан ҳамкорликда олиб борган изланишлари натижаси бўлган Уэбб телескопи бугунгача ишлаб чиқилган энг катта ва кучли, лекин 31 ёшдаги фаолияти ниҳоясига етиб қолган Хаббл фазо телескопининг ўринбосари ҳисобланади.

Уэббнинг 6 ойлик тайёргарлик даври тугаши ортидан эълон қилинадиган илк рангли тасвирлар келажакдаги фан асосларини тамсил этади.

Фазонинг сирли оламига эшик излаган телескопнинг “аниқ ва яхши концентрацияланган” тасвирларни ёза олиши ва кутилгандан ортиқ оптик натижалар берганлиги ҳақида гап кетмоқда.

Бугунгача энг замонавий фазо телескопи сифатида маълум бўлган Джеймс Уэбб узатадиган тасвирлар фазаларнинг юзага келиши ва бошқа сайёраларнинг кашфи учун муҳим роль ўйнайди.

Телескопнинг 13,5 миллиард йил илгари катта портлашдан кейин илк пайдо бўлган юлдузларнинг нурини тутиб, фазаларнинг бутун босқичларини тадқиқ қилиши кутилмоқда.

Эълон қилинадиган тасвирларда 7 минг 600 ёруғлик йили масофадаги гигант газ булути Карина туманлиги ва 2 минг ёруғлиқ йили узоқликда сўниб бораётган бир юлдузни ўраб олган жанубий ҳалқа туманлиги ўрин олиши айтилмоқда.

Ердан тахминан 1150 ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва 2014 йили кашф этилган “WASP-96b” номли гигант газ массаси тасвирининг нур ва товуш таҳлиллари билан тадқиқ қилиниб, маълумотларни эълон қилиш режалаштирилмоқда.


Бошқа мақолалар