Ходимларни гаровга олган маҳбуслар йўқ қилинди


  • 17 Июнь, 2024
  • 64

16 июнь куни Россиянинг Ростов шаҳридаги тергов изоляторида сақланаётган маҳбуслар 2 нафар ҳибсхона ҳодимини  гаровга олишди. Изолятор қўриқчиларини гаровда тутиб турган ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) билан алоқаси бўлган 6 нафар маҳбус операция вақтида зарарсизлантирилди.

Полиция билан маҳбуслар орасида ўтказилган музокаралар давомида террористлар автомобиль, қурол ва изолятордан таъқибсиз чиқиб кетишлари учун коридор талаб қилишган. Қўлдан ясалган совуқ қурол ва ўт ўчиришда фойдаланиладиган болта билан қуролланган маҳбуслар билан музокара давомида у ерга полициянинг махсус бўлимлари етиб келди. Узоқ вақт давом этган музокаралардан кейин қутқарув операциясини бошлаган махсус бўлим 6 нафар террористнинг ҳаммасини ўлдириб, зарарсизлантирди.

Россия федерал жазони ижро қилиш хизмати томонидан берилган хабарда “Ростовдаги изоляторда гаровга олинган асирларни қутқариш операциясида айбдорлар ўлдирилди. Асирлар эса соғ-саломат қутқарилди”, дейилди.

Россия тергов қўмитаси ушбу воқеа бўйича терговни бошлаб, тафсилотларини ўрганмоқда.

Ўлдирилган террористлар ўтган йили Россиянинг Карачай-Черкес республикасида терактга тайёргарлик кўраёганларида қўлга олиниб, 18 йилдан қамоқ жазосига ҳукм этилганди.


Бошқа мақолалар