Европада маймун чечагидан илк ўлим


  • 30 Июль, 2022
  • 142

Коронавирус пандемияси ортидан авж олган маймун чечаги ҳодисалари фожеали оқибатлар билан якунланмоқда. Африкада қайд этилган илк ўлим ортидан яна бир ўлим хабари Бразилиядан келганди. Энди Европада ҳам маймун чечаги оқибатида илк ўлим ҳолати қайд этилди. Ўлим ҳолати ҳақидаги хабар Испаниядан келди.

Испания соғлиқни сақлаш вазири маймун чечаги вируси бўйича Европада қайд этилган илк ўлимни хабар берди.

“Reuters”нинг хабарига кўра, бу ўлим Африка ташқарисидаги иккинчи ўлим сифатида қайд этилди.

Испания соғлиқни сақлаш вазири сўнгги ҳисоботида ўлкада 4 минг 298 нафар маймун чечаги касалланганлар борлигини маълум қилди.

Бразилияда 3 минг 750 хастадан 120 нафари касалхонага жойлаштирилган.


Бошқа мақолалар