- 2020-02-20
Мисрда зўравонликни рад этган “Мусулмон биродарлар” сиёсатдан чекинишга қарор қилди. Қоҳира ҳукумати тарафидан террор ташкилоти деб қабул қилинган “ Мусулмон биродарлар” партияси халқ томонидан улкан дастакка эга.
2013 йили рўй берган ҳарбий тўнтаришдан кейин Мисрда Сисий бошқаруви тарафидан террор ташкилоти деб эълон қилинган “Мусулмон биродарлар” партияси ҳукуматда эгаллаган ваколатлари билан ҳукмронлик учун курашни бошламаслигини билдирди.
“Мусулмон биродарлар” раҳбарлик кенгаши вакили Иброҳим Мунир “Куч ишлатишнинг “Мусулмон биродарлар” ғоясига зид эканлигини маълум қиламиз. Нафақат зўравонлик ва қурол ишлатиш, балки Мисрда куч ишлатиладиган ҳар қандай курашни рад этамиз” дея гапирди.
Сиёсий партиялар орасидаги сайловлар давлат тарафидан ташкил этилса ҳам куч ишлатишга қарши эканлигини билдирган Мунир энди сайловларда қатнашмаслигини маълум қилди.
1950 ва 1960 йилларда Мисрда икки бор қамоққа олинган ва сўнгги 40 йил умрини сургунда кечирган 85 ёшли Мунир “Мусулмон биродарлар” аъзолари авваллари қийин кунларни бошидан кечирганлигини, лекин сўнгги кунларда ташкил этилганидан буён 90 йиллик муддатда энг оғир даврни яшаганлигини билдирди.
2012 йили ўлкадаги илк президентлик сайловда ғолиб бўлган “Мусулмон биродарлар” бошчиси Муҳаммад Мурсий сайлодан бир йил ўтгач ҳарбийлар томонидан тўнтариш орқали лавозимдан олиб ташланганди.
Мурсий 2019 йил қамоқда ҳаётдан кўз юмгач, 9 йилга яқин босим остида бўлган ташкилот аъзоларининг катта қисми ҳибсга олинди ёки ўлкадан қочганди.