Дунёда энг қиммат автомобиль маркаси


  • 28 Май, 2013
  • 1148

“Toyota” 2013 BrandZ нинг энг қиммат 100 таликда бошқа автомобилларни ортда қолдириб “Энг қимматбаҳо автомобиль маркаси” деб танланди.

Ҳисоботда биринчи ўринни олган “Toyota”нинг марка баҳоси 12%га кўтарилиб, 24,5 миллиард долларга юқорилади. Бундан ташқари, “Toyota” автомобиль секторида энг тез катталашган маркалардан бири бўлди. “Toyota” BrandZ ҳисоботи эълон қилиниши бошланган 2006 йилдан бери 6-марта биринчи ўринни эгаллади. Ҳисоботда яна “Toyota”нинг бутун дунёда сотилиши 2012 йили 22,6%га ошиб, 9,75 миллион донага етганлиги қайд этилди.

BrandZ ҳисоботида “Toyota”нинг 5 миллион донадан ўтган 12 фарқли гибрид модели сотувидан юзага келган юксалишнинг бу муваффақиятда катта роль ўйнаганлиги таъкидланди. “Millward Brown” тарафидан ўтказилган сўровномада энг қиммат 100 глобал марка учун 30 давлатда 2 миллион киши иштирок этди.


Бошқа мақолалар