Америкалик ҳарбийлар шарманда бўлди


  • 19 Октябрь, 2013
  • 1185

Инглиз нашрларига кўра АҚШ ҳарбийларининг Сомалида Ал Шабобга қарши олиб борган ҳарбий амалиёти муваффақиятсизликка учради. Ал Шабоб гуруҳи аъзолари АҚШ диверсион бўлинмаларининг ҳужумларини қайтарганлиги билдирилди.

“Sky News” АҚШ ҳарбий амалиёти муваффақиятсиз якунланганлигини ва кун чиқишидан аввал ҳужум уюштириб Усама Бин Ладенни ўлдирган машҳур Seal (денгиз мушуклари) диверсион гуруҳларининг мақсадларига ета олмаганига диққат қаратди. Ҳужум режасини чоп этган “The Times” Ал Шабобнинг ҳужумдан кейин Америка Seal  гуруҳларининг 6-бўлинмасини тумтарақай қилганини таъкидлади. Ал Шабобнинг ҳарбий катерлари билан сохилга тушган Американинг энг уқувли бўлинмалари билан ҳужумга киришганлигини ёзган “The Times” ҳужум исми ошкор қилинмаётган бир Ал Шабоб гуруҳи террористининг Баравадаги икки қаватли уйига уюштирилганлигини хабар берди. Ҳужум аслида қўлга олиш операцияси эканлигини билдирган масъуллар Seal бўлинмалари мақсадига ета олмай чекинишга мажбур бўлганлигини билдириб, кимни қўлга олишлари кераклигини ошкор этмадилар. Шаҳар аҳолиси Америка ҳарбийларининг оддий халқни таҳликага қўймаслик учун чекинганликларини айтдилар. Ал Шабоб гуруҳи аъзолари ҳужумдан кейин уйма-уй кезиб, уйнинг манзилини айтган жосусни излаганликлари қайд этилди. АҚШнинг ҳужум уюштирган Сомали шаҳарининг мусулмон фаолларининг базаси эканлигига диққат қаратган  “The Wall Street Journal” ҳужумнинг Сомалида сўнгги йилларда ўтказилган аҳамиятли ҳужум бўлганлигини билдирди. Ҳужумда кўплаган Ал Шабоб фаоллари ўлдирилганлиги маълум қилинди. Хабарда тўқнашувнинг оддий халқнинг ҳаёти хавф остида қолиши маълум бўлгандан кейин Seal бўлинмалари чекинганлиги билдирилди.


Бошқа мақолалар