- 2018-12-10
Семейда “Ақшин” савдо уйида катта ёнғин юз берди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишда давом этмоқда. Маълум бўлишича, ёнғин бинонинг биринчи қаватидан бошланган.
Абай вилоятининг фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати “Ёнғин ҳақида хабар кечаси келиб тушди. Воқеа жойига етиб борган ўт ўчирувчилар биринчи қаватнинг эскалатор яқинидаги дўконлар ёнаётганини ва ёнғин иккинчи қаватга ҳам ўтганини аниқлашди. Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва майдони аниқланмоқда” деб хабар берди.
Ҳозирги вақтда ёнғинни ўчириш учун шахсий таркибдан 349 киши, 47 та махсус техника ва битта ўт ўчириш поезди жалб этилган.