Косова НАТОга аъзо бўлмоқчи


  • 8 Августь, 2022
  • 223

Украина уруши оқибатида вазият янада таранглашган Косовада НАТО аъзолиги учун жиддий ҳаракатлар бошланди.

Косова ҳукуматида бундан олдинги ҳукуматда тараққиёт вазири бўлган депутат Энис Керван “Косова мустақил республика. Биринчи мақсадимиз қисқа вақт ичида ЕИга аъзо бўлиш. Бу билан бирга НАТО аъзолиги учун расмий ариза билан мурожаат қиламиз” деб гапирди. Украинадаги вазиятга эътибор қаратган Керван “Ҳозира у ерда қонли ҳисоб-китоб бўлмоқда. Украина халқини косоваликлар жуда яхши тушунади. Шунга ўхшаш сценарий бизнинг устимизда тузилмоқда. Биз ҳеч қандай урушни истамаймиз. Косова халқи ва ҳукумати сифатида глобал кучларнинг ҳисоб-китоб қиладиган майдонига айланишни истамаймиз” деди.

Енис Керван Москва ҳозирда серблар ва косоваликлар ўртасида зиддият кучайишидан манфаатдор эканлигини ва серб миллатчилиги тушунчаси билан минтақани алғов-далғов қилиш режаси борлигини билдирди.


Бошқа мақолалар