- 2020-09-10
Россия Қримдан кейин Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларини ҳам ўз таркибига қўшиб олди. Тегишли вилоятларни қўшиб олиш ҳақидаги фармон имзоланди.
Владимир Путин ЛХР, ДХР (ўзларини алоҳида республика деб эълон қилган) ҳамда Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси референдумда ўз танловларини билдиришганини маълум қилди.
Путин “Референдум якунига етди, натижалар маълум. Халқ ўз танловини белгилади. Бугун биз Доенцк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россия федерацияси таркибига қўшиб олиш ҳақидаги келишувни имзоламоқдамиз” деди.
Путин ўз нутқида “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларидаги носозлик ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
У “Англосакслар учун санкциялар камлик қилиб, энди диверсияга ўтиб, газ қувурларини портлатишмоқда. Бу орқали Европанинг бутун инфраструктурасини йўқ қилишни бошлашди. Бундан кимга фойда бўлса, бу ишни ўша қилди” деб гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари ЛХР, ДХР ҳамда Запорожье ва Херсон вилоятларида Россияга таркибига кириш бўйича референдумлар ўтказилганди.
Қозоғистон ўлканинг ҳудудий дахлсизлигини ёқлаб, ушбу референдум ва янги қўшиб олинган вилоятларни тан олмаслигини маълум қилди.