- 2014-12-06
Британия 1973 йили бошлаган Европа иттифоқи аъзолигидан бугун расмий равишда чиқмоқда.
2016 йили ўтказилган референдумда инглизларнинг 52%и ўлканинг ЕИдан ажралишига (Brexit) овоз берганди. Бош вазир Джонсон бугун телеканал эфирларидан халққа мурожаат қилади. Джонсоннинг чиқишида Brexit даврида жамиятда юзага келган қутблашишни тугатиш ва “жароҳатларни боғлаш” чақириғида бўлиши кутилмоқда.
Ўлкада “Brexit куни” деб номланган 31 январь жума куни ҳам давлат идоралари, ҳам хусусий ширкатлар турли қутловлар учун тайёрланишмоқда.
Бу доирада бош вазирлик биносида акс эттирилган соатда ўлканинг ЕИ аъзоси сифатидаги сўнгги дақиқалари ортга ҳисобланади ва баъзи ҳукумат бинолари махсус ранглар билан ёритилади. Brexit сабабли Британия марказий банки 50 пеннилик танга пулни муомалага киритади. 2020 йил 31 январь санаси қайд этилган тангада “Бутун миллатларга тинчлик, равнақ ва дўстлик” ифодаси ўрин олади.
Европа иттифоқига қарши камапаниялари билан танилган Найджел Фараж бошчилигидаги Brexit партияси буни нишонлаш учун парламент олдида тантанали кеча уюштиради.
Brexit келишувига кўра, Британия билан ЕИ орасида 1 февралдан эътиборан, ўтиш даври бошланади. 31 декабргача давом этиши режалаштирилган бу даврда тарафлар қамровли эркин тижорат келишувлари билан бирга келгусидаги алоқаларнинг оладиган шакли музокара қилинади.
Британия бу даврди божхона иттифоқи, ҳамкор бозор ва эркин ҳаракатланиш каби ЕИ аъзолиги имтиёзларидан фойдаланади ва ЕИ қоидаларига тобе қолади. Лекин ўлка ЕИнинг қарор чиқариш механизмларида овоз бериш ҳуқуқини йўқотади. Британиянинг Европа парламентидаги депутатларининг ҳам вазифаси ниҳоясига етади.
Британия келишувга кўра, ЕИ бюджетига бир тўлов қилади. Ўтган йил 29 март эътибори билан 39 миллиард стерлинг сифатида ҳисобланган маблағнинг орадан ўтган вақтда амалга оширилган тўловлар билан 30 миллиард стерлинг қолганлиги маълум бўлди.