Жанубий Корея президентига қарши тергов бошланди


  • 5 Декабрь, 2024
  • 27

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ель 3 декабрь куни кечқурун ўлкада ҳарбий ҳолат эълон қилди. Бунга сабаб мухолиф демократик партия парламентда бюджет қисқартириш бўйича қонунни қўллаб қувватлагани ва давлат аудитори ҳамда бош прокурорига импичмент илтимосномасини тақдим этгани бўлди. У сўнгги 45 йил ичида ўлкада ҳарбий ҳолат эълон қилган президент бўлди.

Орадан кўп ўтмай Миллий кенгаш биноси олдида норозилик билдирувчилар тўпланишни бошлади. Полиция бинога кириш эшикларини бекитиб қўйди, шаҳар кўчаларида ҳарбий техникалар пайдо бўла бошлади. Орадан бир неча соат ўтиб, 300 депутатдан 190 нафари парламент биносига киришга муваффақ бўлишди ва ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. 3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси президент ҳарбий ҳолатни бекор қилди. Миллий тергов штаби президент Юн Сок Ель устидан давлатга хиёнат айби билан терговни бошлади.

6 та мухолиф партия томонидан президент лавозимдан олиниши учун тақдим этилган масала шанба куни овозга қўйилади.

Юннинг партияси парламентда 300 ўриндан 108 тасини эгаллаган. Агар президент истеъфога чиқса ёки лавозимидан олинса ўрнига бош вазир Хан Доксу келади ва 60 кун ичида янги сайловлар ўтказилгунча президент вазифасини бажаради.


Бошқа мақолалар