Самарқандда ШҲТ саммити бошланди


  • 15 Сентябрь, 2022
  • 231

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида 15-16 сентябрь кунлари ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида 15 та давлат раҳбарлари иштирок этади.

Саммитда иштирок этиш учун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Россия федерацияси президенти Владимир Путин, Хитой бошчиси Си Цзинпинг, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Беларус президенти Александр Лукашенко, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев келиши кутилмоқда.

Тадбир 15 сентябрь куни кечқурун Шавкат Мирзиёевнинг норасмий кечки меҳмондорчилигидан бошланади.

16 сентябрь куни ШҲТ аъзоларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари ўтказилади.

Саммит давомида Эрон кузатувчилик мақомидан чиқиб ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади. Кейинги навбатда Беларусь ШҲТнинг ўнинчи аъзоси бўлиши кутилмоқда.  

Амалдаги мулоқот бўйича ҳамкорлар бўлган Туркия, Озарбойжон, Непал, Шри-Ланка, Камбоджа, Арманистон сафига Миср, Қатар ва Саудия Арабистони қўшилиши кутилмоқда. 


Бошқа мақолалар