Референдум натижалари маълум бўлди


  • 28 Сентябрь, 2022
  • 131

Украина ҳудудидаги 3 вилоятнинг Россияга қўшилиш учун ўтказган референдумда овоз бериш ниҳоясига етди. Луганск, Херсон ва Запорожьеда халқ кўпчилик овоз билан Россияга қўшилишга розилигини билдирди.

Луганск, Херсон ва Запородьеда 4 миллион киши овоз берган референдумда Донецкда 86,89%, Луганскда 83,61%, Запорожьеда 90% ва Херсонда 76,86% сайловчилар иштирок этди. Украинадаги уруш туфайли Россиядан паноҳ топган вилоят аҳолиси учун ҳам Россиянинг бир қанча шаҳарларида 200 дан ортиқ овоз бериш участкалари ташкил этилди.

Овоз бериш ишлари ниҳоясига етгандан кейин бутун минтақаларда овозларни ҳисоблаш амалга оширилиб, бутун овозлар саналган Луганск вилоятида аҳолининг 98,42%и, Херсонда 87,05%и ва Запорожьеда халқнинг 93,11%и Россияга қўшилиш учун овоз берган.

Донбасс минтақасидаги 3 вилоятда овозлар ҳсобланиб, Донецкда эса бюллетенларнинг 56,58%и саналган. Донецкда ҳозиргача саналган овозларга кўра, 94,75% аҳоли Россияга қўшилишга "ҳа" деб жавоб берган.


Бошқа мақолалар