Олтин тилли мумиялар


  • 30 Ноябрь, 2022
  • 175

Мисрда қизиқарли топилмалар, олтин тилли мумиялар кашф этилди. Қадмги Миср некрополида топилган олтин тилли мумиялар билан бирга баъзи скелетларнинг суяклари ҳам олтин билан қопланган.

Мисрнинг жанубида жойлашган Кувейсина некрополида (қадимги қабристон ҳудуди) археологлар тилларининг ўрнига олтин пластина бўлган бир неча қадимги мумияларни кашф этди. Кашф этилган олтин тилли мумиялар қадимги Мисрда уч даврда кўплаб жасадлар кўмилган археологик учаткадан топилди.

Кашф этилган скелатларнинг баъзиларининг суяклари олтин билан қопланган бўлиб, бошқалари олтиндан ясалган қўнғизлар ва нилуфар гулларнинг ёнига кўмилган ҳолда топилди. 


Бошқа мақолалар