АҚШда зилзила


  • 25 Августь, 2014
  • 1091

24 август, якшанба куни АҚШнинг Калифорния штати шимолида 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Натижада 3 нафари жуда оғир бўлиб, жами 172 кишига зиён етди.

Жабрланганларнинг деярли барчаси, ёрдам кўрсатилгач, шифохонадан чиқарилган. Зарар кўрганлар ичида синиш, нафас ва юрак билан боғлиқ муаммолар қайд этилган. Қолганлар эса асосан, кесилиш натижасида ҳосил бўлган яра ва лат ейишлардан шикоят қилган. Олинган хабарларга кўра, 115 та бинога зарар етган, улар фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган. Айни пайтда Напанинг 7,3 минг аҳолиси чироқсиз қолган, яна 30 минг кишининг уйига электр қуввати узилишлар билан етказилмоқда. Штатда фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда.

Ер силкиниши 24 август, якшанба куни маҳаллий вақт билан 03:20 да кузатилди. Зилзила эпицентри Нападан 9 километр жануби-ғарбда жойлашди.


Бошқа мақолалар