- 2019-11-26
Испанияда бу йилнинг илк жазирама иссиқлари бошланди. Термометрлар 45 даражани кўрсатган ўлкада аҳоли иссиқдан ўзини қўярга жой топмай қолди.
17 та автоном бошқарувнинг 8 тасида ҳаво ҳарорати 45 даражага кўтарилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилди. Ўлканинг жанубидаги Андулус вилоятида тез ёрдам хизматлари энг юқори қизил даражали шай ҳолатга келганлигини билдирди.
Ҳаво ҳарорати 34 билан 40 орасида бўлган Кастилия ва Леон, Арагон, Валенсия, Каталония, Мадрид ва Экстемадура минтақаларида эса иккинчи даражали бўлган хавф-хатар ҳолати эълон қилинган.
Маҳаллий ҳокимиятлар ҳаво ҳарорати энг юқори бўлган 14:00-19:00 оралиғида айниқса кексалар, ёш болалар ва ногиронларнинг мажбур бўлмагунча қуёшга чиқмасликлари ва кўп миқдорда сув истеъмол қилишлари борасида огоҳлантирди.
Испанияда 23 июлда ўтказиладиган муддатидан олдинги сайловда овоз бериш соатларининг иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли узайтирилиш масаласи кўрилмоқда. Бош вазир ўринбосари Йоланда Диас бошчилигидаги сўлчи Сумар партияси 09:00-20:00 оралиғидаги овоз бериш вақтини 22:00гача узайтириш учун сайлов комиссиясига мурожаат қилди.