Саудия сунъий тоғ қуради


  • 1 Декабрь, 2023
  • 122

Саудия Арабистон келажак шаҳри Неомнинг ортидан энди сунъий тоғ қуриш учун ишга киришди.

Ғайриоддий меъморчилиги билан диққатни тортадиган Сиранна номли лойиҳада сунъий тоғ устида люкс меҳмонхона ва апартаментлар қурилади. Қизилденгизнинг чиройли манзарасини томоша қилиш имконига эга бўлган 65 хонали меҳмонхонанинг атрофига кўплаб ҳовуз қурилади. Ҳар ҳовуз олтин рангли махсус пляжга очилади. Меҳмонхона мижозлари изоляция қилинган кўрфазга фақат сув йўли орқали боришлари мумкин. Ақаба кўрфази соҳилида жойлашадиган Сираннада бундан ташқари 35 та люкс резиденция қурилади. Нефтга қарамликдан қутулишни истаган Саудия Арабистон “дунёнинг маркази бўлиш” орзуси билан ҳар йили мегалойиҳаларга 175 миллиард доллар сарфламоқда.

Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ушбу сарф-харажатлар Саудия ватандошларининг чўнтагидан тўланаётганлигини айтиб, норозилик билдиришмоқда.


Бошқа мақолалар