Киевда яна портлашлар


  • 17 Октябрь, 2022
  • 106

Украина пойтахти Киев мэрининг хабарига кўра, шаҳарда Шевченковский туманида портлаш юз берди. Ижтимоий тармоқларда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ишлаётгани ва Киев осмонида учиб юрган дронлар ҳақида ёзилмоқда.

Киевда ҳаво тревогаси ҳали давом этмоқда. Шевченковский туманида бир бино ёнаётганлиги, бундан ташқари бир неча турар жой бинолари зарар кўрганлиги ҳақида Кличко хабар берди. Жабрланганлар ҳақида маълумот аниқланмоқда. Кличко ижтимоий тармоқ орқали дрон-камикадзе қолдиқлари фотосуратини бўлишди. 


Бошқа мақолалар