Қозоғистонда 2,5 йиллик бакалавриат пайдо бўлади


  • 22 Апрель, 2022
  • 206

Таълим ва билим вазири Асхат Аймағамбетов 2022 йил сентябрдан Қозоғистонда синов тариқасида татбиқий бакалавриатнинг 2,5 йил муддатли ўқиши бошланишини маълум қилди.

Вазир “Бу жуда муҳим лойиҳа. Жуда кўп иш берувчилар кадр тайёрлашга узоқ вақт кетаётганини айтишмоқда” деди.

Вазирнинг сўзларига кўра, хоҳловчилар 2-2,5 йилдан кейин ишга жойлашишлари мумкин.

Аймағамбетов “Синов тариқасида биз татбиқий бакалаврларни тайёрлашни ўйламоқдамиз. Уларнинг ўқиш муддати 11-синфни тугатган ёки коллеждан кейин келганига қараб турлича бўлади. Лекин барибир ўқиш муддати одатдаги бакалавриатдагидан кам бўлади.

Яъни бозор қисқа вақт ичида амалиётга йўналган мутахассисга эга бўлади. Агар зарурат бўлса, у яна ўқишини давом эттириб тўлиқ бакалавр даражасини олиши мумкин” деди.

Ушбу лойиҳани синов тариқасида Астана ва Алмати шаҳарларидаги бир нечта олий ўқув юртларида бошлаш режалаштирилган.


Бошқа мақолалар