- 2024-10-21
Кентау шаҳридаги болалар боғчасида Туркистон вилоятида ягона эркак-тарбиячи фаолият кўрсатади.
Қуралбек Исабек болаларни, ўз касбини яхши кўради ва касбини ўзгартирмоқчи эмас. Унинг бу касбга қизиқиши 6 йил аввал амалиётга келган вақтида уйғонди. Шунда у тарбиячилик билан шуғулланишга қарор қилди.
Боғча тарбияланувчиларининг оналаридан бири Гулзат Сейтжан қизи “Бошида мен ҳайрон бўлдим. Умримда эркак-тарбиячини кўрмагандим. Бошида хавфсираш ва иккиланиш бўлди. Лекин буларнинг ҳаммаси бекор экан. Қуралбек ўз ишининг устаси. Болалар унга талпинишади, ота-оналар эса қадрлашади” деди.
Қуралбек тарбиячи касбида аёллар ишлаши керак деган фикрга қарши. Унинг фикрича, ҳозирги болаларда айнан эркакча ёндашув етишмаяпти.
Вилоятдаги ягона эркак-тарбиячи энг яхшилардан бири ҳам саналади. Яқинда ўтказилган тарбиячиларнинг вилоят мусобақасида Қуралбек иккинчи ўринни эгаллади.