- 2019-04-29
Қирғизистон солиқ хизмати бошчиси Алтинбек Абдувапов ва унинг ўринбосари Исламбек Кидиргичев олиб борилаётган тергов тугагунча ўз вазифаларидан четлатилган.
Ҳозирча раис вазифасини Бишкек шаҳрининг Первомай тумани солиқ хизмати бошлиғи Кидикбек Кидиров бажариб туради. Тегишли кўрсатмани вазирлар маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров имзолади.
Кидиргичов ҳам ҳукумат бошчисининг бошқа кўрсатмаси билан ишидан четлатилган. Ўтган кунларда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси солиқчиларни оммавий равишда ҳибсга олишни бошлаганди. Улар орасида Солиқ хизмати раиси Алтинбек Абдувапов ҳам бор эди. Абдувапов ва ўринбосари Кидиргичев хавфсизлик хизматининг марказий аппаратига сўроққа чақирилган. Кидиргичев сўроқдан кейин хавфсизлик хизматининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Яна бир ўринбосари сўроқдан кейин уйига қўйиб юборилган.
Аввалроқ Бишкекда пойтахтнинг барча тўртта бошқармасидаги солиқчилар оммавий ҳибсга олинганди. Хавфсизлик хизмати ходимлари “Альфа” ҳарбийлари билан тинтувлар ўтказиб, сўроққа тўртта бошқарма бошлиғи ва 30 дан ортиқ солиқчилар олиб келинганди.
Хавфсизлик хизмати давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 5 декабрь куни парламентда сўзлаган нутқида солиқчиларни коррупцион схема ташкиллаганликда айблаганди. Ўша вақтда у солиқ хизматининг юқори лавозимли раҳбарлари ҳибсга олиниши эҳтимоли ҳақида гапирганди.