Етим қолган уйғур турклари


  • 5 Сентябрь, 2014
  • 1550

Шарқий Туркистонда Хитой зулмидан қочиб Истанбулдан паноҳ топган уйғур турклари ислом олами уларни қаровсиз ташлаб қўйишганини айтди. 17 йил Хитой қамоқхоналарида зулм кўрган Одил Абдулғафур “Туркиядан бошқа ҳеч бир ислом давлати уйғур туркларини паноҳига олмади” деб гапирди. Улар мусулмон ўлкаларининг эътиборсизлигидан мазлум ва мағдур бўлганликларини айтишди.

Хитойнинг асл мақсади уйғурларнинг миллий ўзлигини ва минтақада ислом динини йўқ қилиш эканлигини билдирган 50 ёшли Одил Абдулғафур “Шарқий Туркистонда уйғур туркларига ислом динини ва турк маданиятини тарғиб қилганим учун қамоққа ташлашди. 17 йил давомида турли қамоқхоналарда ақл бовар қилмайдиган қийноқларга учрадим. Хитой полицияси бир неча йиллардан бери кўрмаган онам билан кўришишга рухсат берди. Онамни қамоқхонадан 2 километр узоқликдаги жойга келтиришди. Мен эса намоз ўқиганим учун бошимни олдимга эгиб, эмаклаб юришга мажбур эдим. Эмаклаган ҳолда 2 километр масофани босиб ўтиб, онам билан кўришдим. Бу уни сўнгги кўришим бўлди. Яқинда онамнинг вафоти ҳақида хабарни олдим” деб гапирди.

59дан ортиқ ислом ўлкасининг Шарқий Туркистон халқининг учраган зулмига жим қолганини айтган Абдулғафур “Кўп ислом ва турк давлатлари Хитой билан ҳамкорлик қилишди. Биз ҳақимизда ўйлаб ҳам кўришмади. Хитой бизни ёлғиз қолганимизни кўргач, бошқа давлатлар билан алоқаларини ортдиришни бошлади. Туркиядан ташқари ҳеч бир ислом давлати уйғур туркларини қабул қилмаяпти. Ҳатто Индонезия ва Малайзия ҳам ёнимизда кўп вақт бўлмаяпти. Биз ғариб қолган жамоатмиз” деди.

Ислом динини маҳкам тутган уйғур туркларининг Хитой тарафидан энг оғир зулмларга учратилганини айтган Одил Абдулғафур “Хитой бу борада катта режалар тузиб, афсуски бунинг уддасидан чиқмоқда. Шарқий Туркистонда пешонаси саждага тегадиган одам қолдирмайдиган шаклда ҳаракат қилмоқда. Хитой бизнинг аслимизни йўқ қилишга уринмоқда. Динимизни унутдиришга ҳаракат қилмоқда. Биз эса бошқаларга Хитойнинг бу сиёсатини тушунтиришга мажбур эдик. Бунинг учун ўлдирилдик, қамоққа олиндик” деди.

Истанбулдан паноҳ топган уйғур туркларининг кўпчилиги берган баёнотларида исмларини ошкор қилишдан ва фотосуратларни кўрсатишдан чўчишмоқда. Уйғур турклари Хитойнинг ичларига жосус киритганлигини ва турк медиасига берган интервьюларининг Хитойга билдирилишини айтишди. Туркияда Хитойга қарши сўзлар айтган уйғур туркларининг Шарқий Туркистондаги оилалари зулмга учраши ҳақида айтишди. Интервьюсида исми ва фотосуратини кўрсатишдан чўчимаган Одил Абдулғафур оиласи ва фарзандларининг ишончли бир ўлкада эканлигини билдирди.


Бошқа мақолалар