- 2015-09-09
2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда тажриба сифатида “Tax Free” тизими ишга туширилади. Унинг доирасида ўлкага келган чет эллик сайёҳларга алоҳида турдаги товарларни сотиб олганликлари учун тўланган ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) қайтариб берилади.
Давлат солиқ қўмитасида ушбу тизим ўлканинг барча вилоятларидаги чакана савдо объектларида сотилаётган товарларга татбиқ этилиши айтилди. Сотиб олинган товарларнинг умумий қиймати 1 миллион сўмдан (41-42 минг тенге атрофида) кам бўлмаслиги керак.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сайёҳ “Soliq” мобил иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиши зарур. Сўнгра сотиб олинган товарлар учун чекларни онлайн тарзда сканерлайди. Маблағлар чет эллик сайёҳнинг банк картасига ёки банкдаги ҳисоб рақамига туширилади. Барча жараёнларни мобил илова орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин. “Tax Free” маблағи чет эллик сайёҳнинг Ўзбекистонни тарк этаётганлиги бўйича статуси тасдиқланганидан кейин ойнинг 25 санасидан сўнг қайтарилади.
Ўзбекистонни тарк этаётган вақтда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортларида тизим операторига мурожаат қилиш орқали ҚҚСни қайтаришни расмийлаштириш мумкин.