Қатарга келганлар ислом билан танишмоқда


  • 25 Ноябрь, 2022
  • 117

Қатар пойтахти Дохадаги Қатар маданият қишлоқ масжиди ислом билан танишмоқчи бўлган жаҳон чемпионати ишқибозларининг йиғиладиган нуқтаси бўлди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати илк бор мусулмон ўлкада ўтказилмоқда. Қатарда ўтказилаётган чемпионат спорт ишқибозларига исломият билан танишишга имкон туғдирди. Чемпионатнинг биринчи куниёқ 558 киши мусулмон бўлиш билан шарафланди. Масжидда бир неча тил билувчи эркак ва аёллар хорижлик сайёҳларга ислом дини ва фазилатларини англатиш билан вазифалантирилган.

Қатар бўлиб ўтаётган чемпионат вақтида қуйидаги ишларни ташкиллади:

1. Спиртли ичимлик ва ЛГБТ ташвиқотини тақиқлади.

2. Стадионлардаги ҳар бир ўриндиққа 8 хил тилда исломият ҳақида маълумот берувчи каталоглар қўйилди. Китобчалар ёнига хушбўй ифор ҳам қўйилди.

3. Меҳмонхоналар ва стадион пештоқларига Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадислари илинди.

4. QR код татбиғи билан 8 хил тилда Қуръон маоллари ва исломиятни таништирувчи маълумотлар тайёрланди.

5. Масжид муаззинлари чиройли овозлиларга алмаштирилди.

6. Қатар меҳмон маркази деб номланувчи 10 та мобил автомобиль ва 10 та чодирда 2000 кишилик гуруҳ исломга даъват лойиҳасини ишга туширди.


Бошқа мақолалар