22 йил давомида белида термометр парчаси билан яшади


  • 9 Сентябрь, 2025
  • 18

Хитойнинг Ухан шаҳрида яшовчи аёл 22 йил давомида танасида термометр парчаси билан яшагани маълум бўлди. Бу ҳолат унинг велосипеддан йиқилиб жароҳатланиши ортидан ўтказилган текширув пайтида очиқланди.

Ажабланарли воқеа мактаб даврида содир бўлган. Ху исмли аёл ҳали болалигида термометр устига беихтиёр ўтириб, унинг шишаси танасига кириб кетган. Шифокорлар у пайтда асбобни чиқариб ташлади, деб ўйлашган, аммо тахминан 2 сантиметрлик кичик бўлак тери остида қолиб кетган экан.

Mirror нашрининг хабар қилишича, 22 йил ўтиб, велосипедда йиқилиб шифохонага тушган Хуга компьютер томографияси қилинганида, парчанинг унинг ости қисмидан суякка яқин жойда қолиб кетгани аниқланган. Бу ҳолатни кўрган аёл қаттиқ шокка тушган.

Ху ўша даврни эслаб, шундай деган:

«Олиб ташлашганда анча қисқа кўрингандек эди. Мен йиғлаб юбордим ва бу тўғри эмаслигини айтгандим. Кейин яна рентген қилишган, аммо ўша пайтда шиша шаффоф бўлгани учун, эҳтимол, кўринмаган.»

Шифокорлар термометр ичида симоб йўқлигини катта омад деб баҳолашди. Чунки агар симоб сочилиб кетганида, жиддий захарланиш ва ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин эди.

Аёл танасига кириб қолган термометр бўлаги муваффақиятли жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланди.


Бошқа мақолалар