- 2015-01-15
Нидерландиянинг Зандам шаҳри яқинидаги бошпана олишга даъвогарларни қабул қилиш марказида суриялик қочқин ўзини ёқиб юборди. Noordhollands Dagblad нашрининг маълум қилишича, воқеа 20 январь кечки пайт юз берган.
Нашр маълумотларига кўра, ўзини ёқиб юборган эркак Суриянинг Ҳалаб шаҳридан келган бўлган. У устидан ёнувчи суюқлик қуйиб, ўзига ўт қўйган. Шундай кейин у Туркияда қолган ўз фарзандларини кўришни истаётганини айтиб бақира бошлаган.
Сурияликка ёрдамга унинг юртдошлари етиб келганлар ва оловни ўчирганлар ҳамда тез тиббий ёрдам чақиртиришган. Эркак яқин орадаги шифохонага етказилган. Шифокорларнинг айтишича, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Суриялик беш ойдан бери қочқинлар лагерида яшаётган бошпана олишга дъавогарлардан бири бўлган. Уларга Нидерландияга келишгандан кейин уларнинг аризалари 3 ой ичида кўриб чиқилиши айтилган, бироқ бу борасида ҳанузгача ҳеч қандай жараён бошланмаган. Бир қатор қочқинлар аризалар кўриб чиқилиши жараёни жойидан силжиши учун очлик эълон қилишларини айтишган. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, қочқинлар орасида ҳужжатларнинг секин расмийлаштириши сабабли умидсизлик кайфияти ошмоқда.
Ўтган ҳафтада шу ҳолат сабабли Тер-Апел шаҳри марказида ироқлик қочқин ўзини осиб қўйган. Бунга 30 ёшли эркакка унинг аризаси кўриб чиқилиши 6 ойдан олдин бошланмаслиги айтилгани сабаб бўлган.
Kun.uzдан олинди.