- 2024-09-02
АҚШлик миллиардер Девид Рокфеллер 101 ёшида ўлгани эълон қилинди.
Машҳур бизнесменнинг матбуот котиби Фрейзер Ситель тарафидан берилган хабарда Рокфеллернинг душанба куни эрталаб ўз уйида ўлгани маълум қилинди. Рокфеллер 2015 йили 100 ёшга тўлиши муносабати билан АҚШнинг Мэн штатида миллий паркнинг ёнидаги 1000 гектарлик майдонни ҳадя қилганди.
Оила матбуот котиби Фрейзер Ситель молия оламидаги машҳурлардан бўлган Рокфеллернинг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида юрак етишмоқчилигидан ўлганлигини билдирди.
Рокфеллер 6 марта юрак, 3 марта буйрак ва 2 марта жигар кўчириб ўтқазиш операцияларини бошдан кечирганди. У 100 ёшга тўлганида “200 ёшлик туғилган кунимни нишонлашни истайман” деганди.
Девид Рокфеллер ким?
Девид Рокфеллер 1915 йил 12 июнда туғилди. Америка банкири ва бизнесмени. “Дунё императорлиги” ва “Янги дун тартиби” каби иборалари билан эътибор тортган ва кенг норозилик уйғотганди. Рокфеллер оиласининг аъзоларидан бўлиб, Америка гражданлар урушида номини уруш даромадлари ва “Standard Oil Company” ширкатининг қурувчиси бўлиб, ширкатни нефтдан қўлга киритган сармояси билан бугунги Рокфеллер ширкатлар гуруҳининг асосчиси Джон Д.Рокфеллернинг катта ўғли. “Chase Bank”нинг собиқ бошлиғи бўлиб, шу онда банкнинг тармоғи бўлган “JPMorgan Chase”нинг шеригидир. Нью-Йоркдаги саноқли миллиардерлардан биридир. Рокфеллер ширкатлар гуруҳининг аъзоси бўлган “Abby”, “John D. III”, “Nelson”, “Laurance and Winthrop” исмли беш нафар укалари бор. 2008 йили Гарвард университетига 100 миллион доллар бағишлаганди.
Девид Рокфеллер соҳиби бўлган ширкатлар, бошқарган ва ёрдам берган фондлари, жамоат ташкилотлари, 1904 йили ташкил этилиб, дундаги студентларга стипендия берадиган Рокфеллер фонди ва бошқа фондлар орқали студентларга бериладиган Рокфеллер номли стипендияси ўлкаларнинг сиёсатида муҳим роль ўйнарди. Девид Рокфеллер оиласи номидан “CFR”нинг шарафли бошлиғидир.