- 2014-06-30
Германияда давлат тўнтариши қилиб, мавжуд давлат тизимини ўзгартириш учун ҳаракат қилган ва мавжуд немис ҳукуматини тан олмай ўзларини немис миперияси ватандоши (Reichsbürger) деб билувчи гуруҳ аъзолари террор ташкилотига аъзолиги билан айбланди. Операцияда қўлга олинганлар орасида 700 йиллик хонадон мансуби шаҳзода Генрих ҳам бор. Шаҳзода Генрих тўнтаришдан кейин ўлканинг бошига келишни режалаштиргани маълум бўлди.
Германия давлат тўнтаришига қарши операция билан ларзага келди. Германияда федерал бош прокуратура олиб борган тергов доирасида ҳибсга олинганлар орасида судья бўлиб фаолият юритувчи ва ўнгчи Германия учун альтернатив партия аъзоси, собиқ депутат Биргит Мальзак-Винкеман билан ташкилот раҳбари деб гумонланаётган бизнесмен Генрих XIII шаҳзода Рейсс ҳам бор.
Германия тарихидаги энг йирик операция деб баҳоланган ва 3 мингдан ортиқ хавфсизлик ходими иштирок этган “Шафақ босқини” операциясида тергов қилинганлар орасида немис армиясининг махсус кучлари билан бирга махсус тайёргарликдан ўтган шахсий таркиб ва собиқ аскарлар ҳам бор.
Ўнгчи қарашлари билан танилган шаҳзода Генрих императорлик шароти афзал эканлигини ёқлаб гапирарди. Рейсс хонадонининг мансубларидан бўлган шаҳзода Генрихнинг оиласи Германиянинг шарқида бугун Тюринген федерал бўлимида жойлашган ерларни узоқ йиллар бошқарган.
Оиланинг барча эркак аъзолари Генрих деб номланади. Ҳар аср бошида рақамлаш қайта бошланади. Яъни шаҳзода Генрих XIII Рейсс оиланинг 20 асрда туғилган 13-эркак аъзосидир.
Прокуратуранинг айбловида гумонланувчилар “Германиядаги мавжуд ҳукумат тизимини ўзгартириб, ўз ҳукумат тизимини ўрнатишни мақсад қилган террор ташкилотига мансуб кишилар” деб баҳоланди.
Айбловда гуруҳ аъзолари ҳарбий транспортлардан фойдаланиб давлат вакилларига зуғум ўтказиб режалаштирган терактларига жиноят ишлаш ҳам қўшилганлигини билдирди.
Гуруҳнинг 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб тўнтариш ишларига тайёргарликни кучайтиргани айтилган айбловда тайёргарлик ичида бошқарув шаклининг режалаштирилиши, гуруҳни таъминлаш, отиш бўйича талим, янги аъзо қабул қилиш каби фаолиятлар борлиги ифода этилди.
Айбловда янги қуриладиган ва Генрих XIII шаҳзода Рейсс бошқарувидаги кенгашда кимлар қайси лавозимни эгаллаши бўйича тафсилотлар ҳам ўрин олди.
Ўзларини немис империяси ватандоши (Reichsbürger) деб билувчи ва ички разведканинг 2021 йилги маълумотига кўра 21 минг кишидан ортиқ одам аъзо бўлган гуруҳнинг 5%ини ўнгчилар ташкил этади.