Метрода даҳшатли қотиллик


  • 23 Декабрь, 2024
  • 39

АҚШда эшитганларни даҳшатга солувчи мудҳиш воқеа юз берди. Метрода ухлаб қолган аёлни гватемалалик мигрант ёқиб юборди. Аёл воқеа жойида ҳалок бўлди. Қотил эса унинг жон беришини томоша қилди.

АҚШда Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин қисмида жойлашган “Stillwell Avenue” станциясида мудҳиш жиноят юз берди. Эрталаб соат 07:30 да юз берган воқеада метрода ухлаб қолган аёл гватемалалик мигрант тарафидан тириклайин ёқиб юборилди.

Воқеа юзасидан ахборот берган Нью-Йорк полиция комиссари Жессика Тиш патрулда бўлган полиция ходимлари станцияда тутунни сезишганлигини айтди. Тишнинг изоҳига кўра, ўт қўйилган аёл дақиқалар ичида бутунлай ёниб кетган. Полиция ходимлари воқеа жойига тўпланаётганда гумонланувчи густоҳларча яқинидаги ўриндиққа ўтириб, аёлнинг ёнишини томоша қилган.

Полиция ёнаётган аёлни ўчиришга уринса-да, жуда кеч эди. Бечора аёл шу ерда ҳаётдан кўз юмди. Унинг шахси ҳозиргача аниқланмади.

Полиция 33 ёшли гумонланувчининг 2018 йили Гватемаладан АҚШга келганлигини маълум қилди. Гумонланувчи ҳозирги вақтда ҳибсга олинган.


Бошқа мақолалар