АҚШ вазирлигини портлатишга таҳдид


  • 28 Октябрь, 2021
  • 232

Капитолия полицияси АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизмат бинолари жойлашган кўчаларни портлатиш таҳдидан кейин бекитиб қўйди.

Маҳаллий нашрларга кўра, вазирликка олиб борувчи бир неча йўлларда ҳаракат тўхтатилган. Вазирлик биносига кўп сонли полиция кучлари жалб қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг жамоатчилик билан алоқа бўйича ўринбосари Сара Ловенхейм уларга таҳдид қилишганини тасдиқлади.

Аввалроқ ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) аъзолари АҚШдаги Оқ уйни портлатишга таҳдид қилиб видео тарқатишганди.


Бошқа мақолалар