Президент тагини ҳўллаб қўйди


  • 17 Декабрь, 2022
  • 111

Жанубий Судан ўлкаси президенти Салва Киир мамлакат мадҳияси янграётган бир пайтда иштонини ҳўллаб қўйди.

Президент ўлкадаги шаҳарлардан бирида автомобиль йўли очилишида иштирок этаётган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода давлат мадҳияси янграётган вақтда президентнинг шими ҳўл бўла бошлаганини кўриш мумкин.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди. Президент тарафдорлари унинг бу ҳолатини ватанпарварлик билан боғлаб, тадбирни бузмаслик учун ҳожатхонага бормаганлиги билан изоҳлашди.

71 ёшли Салва Киир 2011 йил 9 июлдан бошлаб Жанубий Судан президенти сифатида фаолият кўрсатмоқда.


Бошқа мақолалар