- 2020-01-08
Филиппин президенти Дутерте “Пора сўраган амалдорни отинг, лекин ўлдирманг!” деди.
Филиппин президенти Родриго Дутерте одамлар пора талаб қилган амалдорларни отишлари мумкинлигини, лекин ўлдирмаслиги кераклигини айтди.
“RT” телеканали эфирида Филиппин президенти Родриго Дутерте “Ҳар қандай давлат муассасасида ишингиз тушиб борганда бирорта амалдор сиздан пора талаб қилса, уларни калтакланг ёки қуролингиз бўлса отинг, лекин ўлдирманг. Чунки бу учун жиноий жавобгарликка тортиласиз” деб гапирди.
Полиция ходимларининг ҳадя олиш мавзусини ҳам тилга олган Дутерте “рамзий” ҳадяларни олишга рухсат берилганлигини айтди.
Дутерте гиёҳвандлик контрабандаси билан шуғулланувчилар ва гиёҳвандларни ўлдириш кераклиги бўйича гаплари билан БМТ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари тарафидан қаттиқ танқидга учраганди.
2019 йилги маълумотларга кўра, Филиппин 5 мингга яқин одам гиёҳвандлик савдоси билан шуғуллангани учун ўлдирилган.