Радиоактив сувдаги балиқни татиб кўрди


  • 31 Августь, 2023
  • 135

Япония бош вазири Кушида Фукусима атом электростанциясидаги радиоактив сувнинг денгизга қуйилиши хавфсиз эканлигини гапирди. Бунинг хавфсизлигини кўрсатиш учун радиоактив сув чиқарилган жойда тутилган балиқларни еди.

Япония бош вазири Фумио Кушида Фукусима АЭСидаги радиоактив сувнинг денгизга чиқарилиши хавфсиз эканлигини кўрсатиш учун ўша жойдан тутилган балиқларни пиширтириб еди. Кушида балиқларнинг “хавфсиз ва лаззатли” эканлигини айтди.

Япониядаги Фукусима АЭСида тўпланиб қолган радиоактив сувни назорат остида денгизга чиқарилиши катта тортишувларга сабаб бўлаётган бир вақтда бош вазир Кушида бутун дунёга хавфсизлигини намойиш қилди.

Кушида иқтисодиёт, тижорат ва саноат вазири Ясутоши Нишимура, молия вазири Шуничи Сузуки ва болалар сиёсати вазири Масанобу Огура билан бирга камералар олдига чиқиб Фукусима атрофидан тутилган балиқларни еди. Балиқларнинг “хавфсиз ва лаззатли” эканлигини айтган Кушида барчани бу минтақадан олинган маҳсулотларни истеъмол қилиб, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Яқинда Япония ҳукумати 2011 йили юз берган 9 баллик зилзила ва цунами туфайли радиация сизган Фукусима АЭСида тўпланиб қолган радиоактив сувни назорат остида денгизга чиқаришга қарор қабул қилганди. Халқаро атом энергияси идорасининг халқаро стандартларига мос эканлиги таъкидланган ушбу сув қуйилиши ўтган пайшанба куни бошланганди.

Ушбу қарор ўлкадаги балиқчилар ва Хитойнинг норозилигига сабаб бўлганди. АЭС бошқарувчиси TEPCO ва Япония ҳукумати радиоактив сув денгизга чиқарилгандан кейин сув намуналаридаги радиация миқдори меъёрда эканлигини билдирганди.


Бошқа мақолалар