Қозоғистон ҳақида баъзи маълумотлар


  • 8 Январь, 2016
  • 2137

Қозоғистон Евросиё марказида жойлашган бўлиб, катта ҳудуди Осиёга киради. Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Хитой каби бешта давлат билан чегарадош. Қозоғистон республикаси маъмурий жиҳатдан 14 та вилоят ва 2 та республика аҳамиятига эга шаҳарга бўлинади. Вилоятлар эса 160 аудан (туман) ва 38 та вилоят аҳамиятига ҳамда 46 та туман аҳамиятига эга шаҳарларга, 134 та посёлка, 2453 қишлоқ округига бўлинади. Қозоғистоннинг энг йирик шаҳарлари Алмати, Чимкент, Қарағанда, Тараз, Астана, Ақтобе ҳисобланади. Ер майдони 2 миллион 724,9 минг кмни ташкил қилади. Ер майдони жиҳатидан дунёда 9-ўринда, МДҲ давлатлари ичида Россиядан кейин 2-ўринда туради. Аҳолиси 17 миллион 417 минг 673 нафардир. Улардан 9 миллион 868 минг 641 нафари шаҳарларда, 7 миллион 549 минг 32 нафари қишлоқларда яшайди.

Вилоят ва шаҳарларга қуйидагича бўлинган:

1. Ақмола (Астана) вилояти – 736605;

2. Ақтобе вилояти – 822522;

3. Алмати вилояти – 1922107;

4. Атирау вилояти – 581473;

5. Ғарбий Қозоғистон (Урал) вилояти – 629951;

6. Жамбил (Тараз) вилояти – 1098740;

7. Қарағанда вилояти – 1378298;

8. Қостанай вилояти – 881456;

9. Қизилорда вилояти – 753148;

10. Манғистау (Ақтау) вилояти – 606892;

11. Жанубий Қозоғистон (Чимкент) вилояти – 2788404;

12. Павлодар вилояти – 755778;

13. Шимолий Қозоғистон (Павлодар) вилояти – 571759;

14. Шарқий Қозоғистон (Уст Камен) вилояти – 1395324;

15. Астана шаҳри – 852882;

16. Алмати шаҳри – 1642334.

 Қозоғистонда 131 миллат ва элат истиқомат қилиб, кўп миллатли давлат ҳисобланади.

Этнослар бўйича аҳоли сони

Қозоқлар – 11497349, 66.01%;

Руслар – 3666081, 21.05%;

Ўзбеклар – 534968, 3.07%;

Украинлар – 295436, 1.7%;

Уйғурлар – 251525, 1.44%;

Татарлар – 202977, 1.17%;

Немислар – 181958, 1.04%;

Корейслар – 106287, 0.61%;

Озарбайжонлар – 101061, 0.58%;

Белоруслар – 59074, 0.34%;

Турклар – 106373, 0.61%;

Дунганлар – 64129, 0.37%;

Поляклар – 32263, 0.19%;

Курдлар – 43119, 0.25%;

Чеченлар – 32516, 0.19%;

Тожиклар – 43366, 0.25%;

Бошқирдлар – 16914, 0.1%;

Бошқалар – 182277, 1.05%.


Бошқа мақолалар