- 2020-07-08
Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.
Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 11 январга қадар, ОТМларда эса 9 январга қадар давом этиши керак эди.
Аввалроқ, “Ўзгидромет” томонидан 10-15 январь кунлари республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача, шимолда кечалари 17-22 даража совуққача, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида кечаси 25-27, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача пасайиши мумкинлиги маълум қилинганди.
kun.uz дан олинди.