- 2018-04-15
Туркманистон халқ маслаҳати – халқ ҳукуматининг олий органи раиси этиб собиқ президент Гурбангули Беридмуҳаммедов тайинланди.
Бу ҳақда тегишли фармонни бугун Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов имзолади.
Президент фармонида “Демократик-ҳуқуқий ва дунёвий давлат асосини қўйишдаги, нейтрал Туркманистоннинг халқаро нуфузини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги залворли меҳнатини ҳисобга олиб” Гурбангули Бердимуҳаммедов халқ маслаҳати раиси этиб тайинланганлиги айтилган.
Туркманистонда катта ваколатларга эга халқ кенгаши – халқ маслаҳати ташкил этилди. Янги кенгашни парламент юқори палата раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳаммедов бошқаради.