Францияда тажовуз кучаймоқда


  • 24 Январь, 2023
  • 176

Францияда ўтказилган сўровнома натижаси эшитганларни даҳшатга солди. Сўровномага кўра, ўлкада ҳар 3 аёл кишидан бирининг номусига тажовуз қилинганлиги маълум бўлди.

Бош вазирлик қошидаги эркак-аёл тенг ҳуқуқлиги олий кенгаши (HCEFH) жинсий зўравонлик воқеалари бўйича ҳисобот тайёрлади.

2022 йил 5-26 октябрда 15 ёшдан ошган икки минг беш юз хотин-қиз орасида ўтказилган сўровнома натижалари президент Эммануэль Макронга тақдим этилади.

Viavoice институти тарафидан HCEFH учун ўтказган сўровномага кўра, ўлкада зўрлаш воқеалари ортиб, аёлларнинг 37%и истагига қарши жинсий алоқага мажбурланган.

Аёлларнинг 80%и эркаклардан ёмон муомала кўрганлиги аниқланиб, учдан бири тажовузга учраганлиги қайд этилди.

Зўрлаш ва жинсий тажовуз воқеалари ёшлар орасида кенг тарқалиб, эркакларнинг 26%и жинсий зўравонликка қарши норозилик ва тадбирларни кўпиртирилган деб баҳоламоқда.

Ўлкада яшовчи 25-34 ёш орасидаги эркакларнинг тўртдан бири ўзига ҳурмат қилиниши учун хотинга зўравонлик қилиш керак деб ҳисобласа, ёшидан қатъий назар 40% эркак, аёллар бола боқиши керак деб ўйлашини айтган.

Эркакларнинг атиги 9%гина эр кишининг уй ишларини қилишини нормал ҳолат деб қабул қилган.


Бошқа мақолалар