Буркино Фасода теракт


  • 1 Июнь, 2023
  • 822

Ғарбий Африка ўлкаси Буркино Фасо яна теракт ва шиддат воқеалари билан кун тартибига тушди. Ҳафта охирида ўлканинг Мали чегарасига яқин минтақасида шахси номаълум кишилар тарафидан уюштирилган иккита теракт натижасида кўплаб кишилар ҳалок бўлди.

Буркино Фасода “Ал-Қоида” ва “ИШИД” (Қозоғистонда тақиқланган) террор ташкилотлари томонидан вақти вақти билан терактлар амалга оширилиб туради. Бир неча йилдан бери давом этаётган терактларда юздан ортиқ тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмди. Ўтган ҳафта охирида эса номаълум кишилар томонидан иккита теракт уюштирилди.

Мали чегарасига яқин Косси штатига қарашли Боурассо шаҳарчасида уюштирилган терактда 20 нафар кўнгилли аскар ҳалок бўлди. Шанба куни юз берган ушбу терактнинг эртаси куни яна шу минтақада амалга оширилган террористик ҳужумда 20 киши ҳаётдан кўз юмган.

Буркино Фасо бош вазири Аполлинер Йоахим Кьелем де Тамбела ўнлаб террористларнинг ҳаво ҳужуми билан йўқ этилганини хабар бериб “Террористлар билан асло келишувга бормаймиз” деди.


Бошқа мақолалар