Эронда ахлоқ полицияси бекор қилинди


  • 6 Декабрь, 2022
  • 153

Эрон бош прокурори Муҳаммад Жаъфар Мунтазарий ахлоқ полицияси деб танилган иршод полицияси тузилмаси бекор қилинганлигини маълум қилди. Эронлик ҳукумат вакилларидан бу борада ҳозиргача расмий баёнот берилмади.

Эронда Маҳса Аминийнинг ахлоқ полицияси тарафидан ҳибсга олинганидан бироз вақт ўтгач ҳаётдан кўз юмгач бошланган норозилик намойишлари халқаро миқёсгача чиқди. Эрон бош прокурори Муҳаммад Жаъфар Мунтазарий Теҳронда ўтказган матбуот анжуманида муҳим баёнот билан чиқди.

Ахлоқ полицияси деб танилган иршод патрули тузилмасининг бекор қилинганлигини маълум қилган Мунтазарий бир журналистнинг “Нима учун ахлоқ полицияси бекор қилинди?” деган саволига “Ахлоқ полициясининг суд тизими билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ушбу тузилма ўтмишда қаерда ва кимлар томонидан ташкил этилган бўлса, худди шундай бекор қилинди” деб жавоб берди.

Мунтазарий Эрон мажлиси ва олий кенгашнинг аёлларнинг рўмол ёпиниши борасида қонуний татбиқ устида иш олиб бораётганини ва яқин вақтларда натижа эълон қилинишини таъкидлаб “Конституциядан келиб чиқиб қарор чиқарамиз. Ишлар 15 кун ичида ўз ниҳоясига етади” деди.


Бошқа мақолалар