Сурияда давлатсизлик фожиаси


  • 17 Февраль, 2023
  • 188

Асад режими зилзиладан кейин вайрон бўлган биноларда қутқарув ишларини олиб бормади. Келаётган гуманитар ёрдамлар эса Шаббиҳа тўдаси тарафидан талон-тарож қилинди.

Туркияда юз берган аср фалокати деб номланган зилзила чегара ортидаги Сурияга ҳам жиддий зарар етказди. Турк халқи билан бирга бутун расмий ташкилотлар фалокатдан кейин сафарбар бўлганида Сурия иккинчи фалокат билан юзма-юз қолди. Хама, Хумус, Ҳалаб, Идлиб каби ўнлаб аҳоли пунктларида том маънода давлатсизлик фалокати давом этмоқда. Сурия туркман мажлиси раиси Меҳмет Сило “Асад режими ҳеч бир вайронагарчиликларда қутқарув ишларини олиб бормади. БМТ бошчилигида Россия, Эрон, БАА, Саудия Арабистон ва Жазоир каби ўлкалардан келган гуманитар ёрдамлар Шаббиҳа тўдаси томонидан талон-тарож қилинди” деди.

Меҳмет Сило “Туркияда давлат ҳавода, қуруқликда, денгизда бутун имкониятларни ишга солди. Биз бу соябондан ташқарида қолдик. Харобалар остида юзлаб одам фарёд чекиб жон берди. Чунки на махсус техника, на тез ёрдам, на қутқарувчилар қулаган биноларга келмади. Вайроналар остидан соғ чиқа олган жабрланувчиларга чодир, иссиқ кийим, егулик, дори-дармон етиб келмади. Ҳолбуки турк самолётлари, вертолётлари ҳаво коридори қуриб, кемалар мустаҳкам бошпанага айланди. Давлат ўз имконлари билан қидирув-қутқарув ишларини олиб борганларни бензин, дизел ёқилғилари билан таъминламади” деди.

Суриялик тадқиқотчи Фуад Дурмуш “Асад режими икки кундан буён ҳеч бир жиҳатдан майдонда эмас. БМТ ва олти ўлка тарафидан келган ёрдамлар эса полиция, ҳарбийлар ва жамоатчилик тарафидан қўллаб-қувватланмаганидан Шаббиҳа тўдаси учун енгил ўлжа бўлди. БМТ буни кўриб, баъзи ёрдамларни ўз қўллари билан тарқатишга ҳаракат қилди. Режимга боғлиқ тўдалар келиб бу берилганларни улардан тортиб олди. Сўнгра шу ерларда сотишга чиқарди. Яна ёрлиқларини олиб ташламасдан сотишмоқда. Бир қисми эса интернет орқали кўтарасига сотилмоқда. Бунга қарши курашаётган ҳеч ким йўқ” деб гапирди. Дурмуш “Шомнинг бу нуқтадаги мақсади зилзиладан фойдаланиб санкцияларни юмшатиш ва келаётган ёрдамлар орқали Шаббиҳаларга янада кўпроқ дастак бериш” деди.

Зилзиладан кейин юзага келган манзарани тасвирлаган Фуат Дурмуш “Суриянинг сўнгги 10 йиллик даврида камида 150 миллиард долларлик нефт ўғирлашди. Айни халқаро актёрлар ҳозир панада. ПКК (PKK) эса ўзларини гўёки зарар кўрганларга ёрдам бераётгандек кўрсатмоқда. Бу режалаштирилган бир мустамлакадир. Ҳам халқаро кучлар, ҳам уларнинг югурдаклари бўлган ПКК аввало аҳолига оид бўлган бойликларни қайтарсин” деди. 


Бошқа мақолалар