Габонда давлат тўнтариши


  • 31 Августь, 2023
  • 170

Африканинг Габон ўлкасида давлат телеканали орқали эфирга чиққан бир гуруҳ ҳарбийлар давлат бошқарувини ўз қўлларига олганлигини маълум қилди. Ҳарбийлар давлат чегаралари бекитилганлигини ва давлат идоралари иши тўхтатилганлигини билдирди.

Марказий Африка ўлкасидаги тўнтариш президент Али Бонгонинг сайловда 64,3% овоз олиб ғолиб бўлганини маълум қилганидан кейин амалга ошди. Бонго 14 йилдан бери Атлантик океани соҳилидаги ўлкага президент бўлиб келмоқда эди.

Ҳарбийлар Бонгонинг сайланган сайлов натижалари бекор қилинганини маълум қилди. Бундан ташқари давлат идоралари ўз ишини тўхтатганлигини ва давлат чегаралари кейинги баёнотгача бекитилганлигини билдиришди.

Габон давлати Африканинг энг ривожланган ва бой ўлкаси сифатида танилган. Ривожланаётган иқтисодиётининг асосини қазилма бойликлар ташкил қилган ўлка дунёнинг тўртинчи энг катта марганец конига эга. Бундан ташқари ўлкада нефть ва уран қазилма бойликлари ҳам кўп.

Бундан олдин Африканинг Мали, Гвинея, Буркина Фасо, Чад ва Нигер ўлкаларида ҳам  ҳарбий тўнтариш юз берганди.


Бошқа мақолалар