- 2020-05-13
Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили Руслан Иманқулов Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Ми-8 маркали вертолётнинг ҳалокатли қўниши ҳақида батафсил маълумот берди.
23 февраль куни соат 15:48 да инқирозли вазиятларда бошқарув марказига Уральск шаҳрида 54 км масофада очиқ майдонга фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли “Казавиаспас” вертолёти ҳалокатли қўнишни амалга оширган. Вертолёт Атирау - Уральск – Атирау йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган эди.
Соат 10:40 да вертолёт Атираудан “Казтрансойл” буюрмасига кўра парвозга кўтарилган бўлиб, бортда жами олти киши – беш нафар экипаж аъзоси ва бир нафар “Казтрансойл” вакили бўлган.
Вертолет Ми-8 2021 йили ишлаб чиқарилган бўлиб, сўнгги техник кўрик жорий йилнинг 17 январида Атирауда ўтказилган. Биринчи капитал таъмирлаш санаси 2030 йилга белгиланган эди. Вертолёт фойдаланишга топширилганидан кейин ҳеч қандай камчиликлар, носозликлар кузатилмаган.
Соат 19:07 да ҳалокат жойига етиб келган фавқулодда вазиятлар қўмитаси ходимлари томонидан 4 нафар ҳалок бўлганлар жасадлари топилган. Улар командир Довлетбай Қанатов, иккинчи учувчи Владимир Афанасьев, борт-механик Сиязбек Андосов ва инженер Жардем Доскалиевлар эди. “Казавиаспас” инженери Сергей Шеглов ва “Казтарнсойл” вакили С.Ерғалиев турли тан жароҳатлари билан Уральск шаҳар касалхонасига етказилган.
Полиция департаменти воқеа юзасидан судгача бўлган тергов ишини бошлади.