Гитлернинг хазинаси топилди


  • 12 Май, 2022
  • 27

Бир уйнинг боғчасида олиб борилган қазилма ишларидаги топилмалар бу каби хазина қидирувчилар жамоаси орасида тезлик билан ёйилди. Польшада бир фашист аскарининг кундалигидан бошланган қазилма ишларида ишонилмайдиган натижага эришилди. Қидирувчилар 4 тонна оғирликдаги ва Гитлерга тегишли эканлиги иддао этилган хазина топишди. Топилган хазинада олтин борлиги аниқланиб, вақт ўтиши билан сақланган темир идиш билан бирлашиб кетганлиги маълум бўлди.

Олтинларнинг 1939 йилда бошланган иккинчи жаҳон уруши даврида қизил армиянинг қўлига тушмаслиги учун Гитлернинг қўриқловчи аскарлари тарафидан ерга кўмилганлиги аниқланди.

Бир неча кун давом этган қазилма ишларидн кейин 1,5 метр чуқурликдаги олтинни топишди. Лекин битта муаммо бор эди. Олтинлар сақланаётган метал идиш билан бирлашиб кетганди. Хазина қидирувчилар расмий рухсат олганларидан кейин олтинларни ажратиб олиш ишларини бошлайди.


Бошқа мақолалар