Чумоли ўғирламоқчи бўлган хитойликка рекорд даражадаги жазо


  • 16 Апрель, 2026
  • 18

Хитой ватандоши Жанг Кэцюнь ўтган ой Найроби халқаро аэропортида жомадонида 2200 тадан ортиқ тирик чумоли билан қўлга олинган эди. Кенияда судланган Кэцунга 1 миллион шиллинг (7746 доллар) жарима ва 12 ойлик қамоқ жазоси берилди.

Хитой ватандоши бўлган Жанг Кэцюнь исмли шахс ўтган ой Найроби халқаро аэропортида жомадонида 2200 тадан ортиқ тирик боғ чумолиси билан қўлга тушган эди.

Кенияда судланган Кэцунга суд 1 миллион шиллинг (7746 доллар) жарима ва 12 ойлик қамоқ жазосини тайинлади. Суд судьяси берилган жазо ҳақида гапириб, Кенияда чумоли контрабандаси ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли, бошқаларга ибрат ва тўхтатувчи куч бўлиши учун қаттиқ чора зарурлигини таъкидлади.

Жанг Кэцуннинг адвокати эса мижози берилган жазо устидан шикоят қилишини билдирди.

Кения ватандоши Чарльз Мванги ҳам Жангга чумоли етказиб беришда айбланиб, ушбу иш бўйича судланди. Мванги айбсиз эканини иддао қилди ва гаров эвазига озодликка қўйиб юборилди.


Бошқа мақолалар