Француз ҳокимнинг аблаҳлиги


  • 16 Май, 2015
  • 1270

Франциянинг Венеллас шаҳри ҳокими Чардон Францияда исломни тақиқлашни таклиф қилди.

Мухолафатдаги халқ ҳаракати бирлиги лидери Николас Саркозийнинг Twitter социал тармоғида хабар қолдирган Чардон “Францияда ислом тақиқланиш керак” деди.

Чардон 3 бор такрорлаган шу маънодаги хабарлар билан 2017 йили ўтказиладиган президентлик сайловларида партиясининг ғалаба қозонишини имо қилиб “2017 йил 18 октябрдан Францияда ислом тақиқланади” деди.

“Le Monde” газетасининг бу ҳақидаги саволига жавоб берган Чардон “Франциядаги муаммоларнинг ягона ечими исломни тақиқлаш эканлигини” ва таклифига Саркозининг жавобини кутаётганлигини билдирди. Чардон ислом ақидаси билан яшамоқчи бўлганларнинг ўз ўлкаларига кетиши кераклигини ҳам айтди.

AA мухбирига интервью берган халқаро исломофобияни назорат қилиш ташкилотининг раиси Абдаллаҳ Закрий эса Франциядаги демократиянинг диний ақидаларга рухсат беришини билдириб “Франция каби демократик ўлкада бир шаҳарча ҳокимининг исломга қарши сўзлар айтиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат”  деди.

Ушбу ташкилот ўтказган сўровномада Франциядаги мусулмонларга қарши таҳдид ва ҳужумлар жорий йилнинг илк уч ойида рекорд даражага етганлиги эълон қилганди. Сўровнома натижаларига кўра, ўтган йилнинг илк уч ойида мусулмонларга қарши 37 таҳдид ва ҳужум қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич бу йилнинг илк уч ойида 222 тага етди.

Францияда январь ойида Charlie Hebdo журналига ҳужум билан ва уч кун кетма-кет давом этган террористик акт ортидан мусулмонларга тегишли масжид ҳамда қабристонларга қарши йўналтирилган ҳужумлар сони ортиб кетди. 


Бошқа мақолалар