- 2016-04-14
Францияда нафақа ёши кўтарилиш қароридан кейин норозилик намойишлари авж олди. Хабарларга кўра, Франциянинг йирик шаҳар кўчалари ўт ичида. Франция ҳукуматининг нафақа ёшини 62 дан 64 га кўтариш қарори овоз беришсиз қабул қилинганидан кейин минглаб кишилар кўчаларга чиқиб, йўлларида учраган нарсаларга ўт қўйишни бошлаган.
Автомобиллар, ахлат қутилари, қурилиш нарвонлари ва кўплаб бошқалар нарсалар ёнмоқда. Полиция оломонни тарқатиш учун брандспойтлардан сув сепмоқда. Лекин намойишчилар чекинмаяпти.
Париж шаҳридаги Тотувлик майдонида намойишчилар билан полиция орасида тўқнашувлар жиддийлашмоқда. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўлланмоқда.
Франция бош вазири Элизабет Борн ўлкада норозиликка сабаб бўлган ва парламентда овоз беришсиз қабул қилинган нафақа ислоҳоти барча демократик жараёнлардан ўтганлигини таъкидламоқда. Энди нафақа ёшининг ошиши қонунчилик доирасида белгилаб қўйилади ва ярим йилдан сўнг кучга киради.